• 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 25 мая 2017

Шавкат Мирзиёев Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 24 май куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Шайх Абдулла бин Зоид Ал Наҳаённи қабул қилди.

3340
0

Суҳбатда БАА етакчи банк-молия институтлари ва компаниялари иштирокида иқтисодиётнинг турли тармоқларида истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, туризм соҳасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистоннинг Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббуси Амирликлар томонидан қўллаб-қувватлангани юқори баҳоланди. БАА делегациясининг ташрифи давомида Маданий ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро англашув меморандуми имзолангани мамнуният билан қайд этилди.

Шайх Абдулла бин Зоид Ал Наҳаён Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва БАА Президенти Шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳаён ва Абу Даби Амирлиги валиаҳди, БАА Қуролли Кучлари Олий бош қўмондони ўринбосари Шайх Муҳаммад бин Зоид Ал Наҳаённинг юксак ҳурмати ва эзгу тилакларини етказди.

Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳар томонлама ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга Бирлашган Араб Амирликлари тайёрлигини таъкидлади.

3340
0