Шайхонтоҳур тумани ИИБ бошлиғининг 1-ўринбосари Жамшид Тиллабоев, Аббос Ходжаев “иши”да гувоҳлик берган шахснинг Тошкент шаҳар ИИББ “подвали”да сақланиши учун оғзаки кўрсатмага асосан берган билдиргиси юзасидан келиб чиққан мунозаралари вазиятга ойдинлик киритиб ўтди.
Суд ажрими ушбу шахсни маъмурий жазо ўталадиган муассасага бориши кераклиги борасида ажрим чиқарган бўлишига қарамай, унинг Шайхонтоҳур тумани ИИБ раҳбарияти томонидан берилган билдирги асосида Тошкент шаҳар ИИББ “подвали”да сақлангани адвокатлар эътирозига сабаб бўлди.
Шунингдек, Аббос Ходжаевнинг адвокатлари Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси терговчиси ушбу иш юзасидан олиб борган тергов даврида гувоҳ ва жабрланувчиларнинг тергов баённомадаги ҳамда тергов жараёнидаги видеотасмага туширилган ҳақиқий ҳолатни баённомага туширмаган, шунингдек, видеотасма ва баённомадаги ҳолат бир-биридан фарқ қилишини айтиб, шу сабаб бу кўрсатмаларни нохолис деб топиш ҳамда уларни тергов ишидан чиқариб ташлаш бўйича илтимоснома киритишди.
Суд илтимоснома бўйича ўз фикрини 14 май куни соат 15:00да бўлиб ўтадиган суд мажлисида билдиришини маълум қилди ва ўша кунга қадар танаффус эълон қилинди.