• 12 056 сум
    36.54
  • 14 009 сум
    24.43
  • 169 сум
    3.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 056 сум
    36.54
  • 14 009 сум
    24.43
  • 169 сум
    3.41
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 февраля 2018

Тошкентда аёл киши мактаб-интернатда “бомба” ўрнатилганини хабар қилди

Хабардан сўнг, мактаб-интернатга тезкор-суриштирув ходимлари ва бош ҳуқуқ тартибот вакиллари етиб келишди.

3109
0
UzNews

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, 5 февраль куни соат тахминан 18:18 да Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани Авиасозлар 3-даҳа 3-ётоқхона 69-хонада яшовчи, 1984 йилда туғилган Людмила Кучеренко маст ҳолда шу даҳа 1-уйда жойлашган  103-сонли Ақли заифлар мактаб интернатида ўқиётган ўғли И.Владимировични уйига олиб кетгани интернатга келганида интернат раҳбарияти уни маст ҳолда бўлганлиги учун олиб кетишига рухсат бермаган.

Шундан сўнг Людмила Кучеренко Тошкент шаҳар ИИББ “102” хизматига қўнғироқ қилиб, юқоридаги мактаб интернати ҳудудида “бомба” бор деб ёлғон хабар берган.

Мазкур хабар юзасидан воқеа жойига туман ИИБ ва  ҳуқукни ҳимоя қилувчи бошқа идора ходимлари етиб келиб мактаб интернат ҳудудини текширилганларида хеч қандай портловчи моддалар ва шубҳали буюмлар топилмаган.

Кўрилган чоралар натижасида ёлғон хабар берган Людмила Кучеренко ушланган ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

3109
0