Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 5 июлдаги фармонига мувофиқ, Қаҳрамон Қуранбоев Президентнинг ёшлар сиёсати масалалари бўйича давлат маслаҳатчиси этиб тайинланди ва Президентнинг жамоатчилик ва диний ташкилотлар билан ҳамкорлик бўйича давлат маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Қаҳрамон Қуранбоев 30 июнда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (собиқ "Камолот" ёшлар ҳаракати) раҳбари этиб тайинланган эди.