Тергов давомида аниқланишича, фирибгар “Ласетти-2” русумли автоуловни кредит маблағи ҳисобидан олишга ёрдам беришни ваъда қилиб, алдов йўли билан 2.500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни қўлга киритган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик, яъни ўзганинг мулкини алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан қўлга киритиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.