Бу ҳақдаги маълумотни UzNews.uz муҳбирига ҳукуматдаги тегишли манбаа тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, у бу лавозимда 2017 йилнинг март ойидан бери фаолият юритиб келаётган эди. Аввалроқ Асаджон Хўжаев Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори лавозимида ишлаган.
Йиллар давомида Хўжаев турли лавозимларда фаолият юритган, жумладан, Интеллектуал мулк қўмитаси бош директори, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори ўринбосари, «Ўзбекистон почтаси» компанияси бош директори биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.