• 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Ру
  • 11 810 сум
    -29.77
  • 13 569 сум
    0.13
  • 141 сум
    0.26
  • БРВ
    440 000 сум
  • МРОТ
    1 360 000 сум
Криминал 27 апреля 2021

Андижонда қалбаки ПЗР-тести тайёрлаб сотган ўқувчилар ушланди

17 ёшли мактаб ўқувчилари тезкор тадбирда қўлга олинди.

1302
0
ИИВ

Андижон вилоятида 10-синф ўқувчилари М.У. ва Н.М. коронавирусга қарши қалбаки ПЗР таҳлили натижаларини тайёрлаб берганида ушланди.  

17 ёшли йигитлар тезкор тадбирга холис харидор сифатида жалб этилган 2 фуқарога 110 минг сўмга ПЗР тестини тайёрлаб бераётганида ушланган.

Тадбир давомида М.У.нинг уйи кўздан кечирилганида, 45 дона Андижон вилояти СЭОМ ғазна кирим ордери (Форма № КО) бланкаси, 30 дона COVID-19 инфекциясига текширилган тест натижаси ҳақида маълумотнома бланкаси ҳамда 1 дона ноутбук ва 1 дона рангли принтерлар борлиги аниқланди.

Ҳозирда ҳолат бўйича терговга кадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

1302
0