Маълумки, юртимизда ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилмоқда. Бу гувоҳномаларга ID мақом берилган. Яъни, уларга микрочип ўрнатилган бўлиб, шахснинг паспорт маълумотлари киритилади. Паспорт бўлмаганда шахсни тасдиқловчи ҳужжат ўрнига ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти расмий веб-сайти хабарига кўра, Давлатимиз раҳбари ҳайдовчилик гувоҳномаси алмаштириш тизимини юқори баҳолади.