• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 августа 2017

Шавкат Мирзиёев Самарқандда видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва ислоҳ қилиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. 

3243
0
fb.com/Mirziyoyev

Йиғилишда Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, шунингдек, видеоконференцалоқа воситасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этмоқда, деб хабар беради ЎзА.

Йиғилишда муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш, олий ҳарбий таълим муассасаларига ҳужжат топширадиган абитуриентларни саралаш талабларини такомиллаштириш ва уларни тайёрловчи коллеж ҳамда лицейларнинг фаолиятини самарали ташкил этиш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирларини кучайтириш, ҳарбийларнинг оилалари учун вилоятларда кўпқаватли уй-жойлар бунёд этиш ва уларга имтиёзли ипотека кредитлари ажратиш, қўшинлардаги жанговар тайёргарлик салоҳиятини ошириш ва тарбиявий ишлар кўламини кенгайтириш ва бошқа масалалар кўриб чиқилмоқда.

3243
0