• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 апреля 2018

ИИВ автомобиль рақамлари яна алмаштирилиши ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармаси Ўзбекистонда автомобиль рақамлари халқаро рақамларга алмаштирилиши ҳақида тарқалган хабарларни рад этди.

4182
0
bibi.uz

Эслатиб ўтамиз, бугун интернет нашрларида автомототранспорт воситалари учун амалдаги давлат рақам белгилари алмаштирилиши тўғрисида турли маълумотлар тарқалди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 27 июндаги қарорига асосан ҳозирги кунда амалда бўлган автомототранспорт воситалари учун миллий давлат рақами белгиларининг халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқлигини таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 18 апрель куни тасдиқланган ПҚ-3673-сонли «Инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш ва идоравий ахборот тизимлари жадал интеграциялашувининг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан транспорт воситаларига тегишли қоғоз ҳужжатларни, ушбу ҳужжатлардаги барча маълумотларни транспорт воситалари эгаларининг ID-карталарига киритган ҳолда бекор қилиш, амалдаги давлат рақам белгиларини халқаро намунадаги давлат рақам белгиларига алмаштиришни кўзда тутувчи, транспорт воситаларини ҳисобга олиш тизимини яратиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларнинг таклифи маъқулланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида фақатгина транспорт воситаларини ҳисобга олишнинг замонавий тизимини яратиш ҳақида сўз юритилмоқда», дейилган Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХ Бош бошқармасининг «Kun.uz»га йўллаган расмий жавобида.

4182
0