• 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 447 сум
    86.49
  • 14 546 сум
    66.46
  • 146 сум
    0.42
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 27 апреля 2021

Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби, вазир маслаҳатчиси тайинланди

Ушбу лавозимни Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги собиқ бош консули эгаллади.

748
0
gubernator.omskportal.ru

Юсуп Кабулжанов ташқи ишлар вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси, Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби – вазирлик расмий вакили лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ташқи ишлар вазири Aбдулазиз Камилов ТИВ Ҳайъатининг кенгайтирилган мажлисида маълум қилди.

У ушбу лавозимда 2020 йил мартидан ишлаб келаётган Авазбек Ходжиметовни алмаштирди.

Тайинловга қадар Юсуп Кабулжанов Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги (Россия) бош консули сифатида ишлаган.

Бундан ташқари, у Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати иккинчи котиби, биринчи котиби, вазирлик ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлиги директори ўринбосари лавозимларида ҳам фаолият олиб борган.

Юсуп Кабулжанов Ўзбекистон журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси ҳисобланади.

748
0