1992 йилда туғилган “Нексия” ҳайдовчиси юқори тезликда келаётиб бошқарувни йўқотган ва европа миллатига мансуб ёши тахминан 60-65 да бўлган пиёдани уриб юборган. ЙТҲ натижасида пиёда воқеа жойида ҳалок бўлган.
UzNews муҳбирига берилган хабарга кўра, айни вақтда воқеа жойида криминалистлар ишламоқда. Эксперт ва жиноят қидирув бўлими ходимлари марҳумнинг шахсини аниқлаш учун тергов ишларини бошлашди.