• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 1 июля 2017

Она 18 ёшли ўғлини ИШИД учун ёллади

Тошкентда истиқомат қилувчи 1999 йилда туғилган бола онасининг таъсири остида ИШИД сафига қўшилган.

2947
0

29 июнь куни МХХ, ИИВ ва прокуратура ходимлари ҳамкорлигидаги «Комплекс» тадбирининг ўтказилиши чоғида 1968 йилда туғилган аёл ўзининг 18 яшар ўғлига диний экстремизм ғояларини сингдириб, уни ИШИД террорчи гуруҳи фойдасига ёллагани аниқланди.

Тергов жараёнида аниқланишича, "жиҳодчи" бўлишни истаган йигит яширин йўллар орқали Ўзбекистонни тарк этиб, Ироққа йўл олган. У ерда ўсмир ИШИД таркибига қўшилган. Лагерда унинг онаси ёш экстремистларни террор ғояларига ўргатиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 244/2-1 моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айни вақтда тергов ишлари олиб борилмоқда.

2947
0