• 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 980 сум
    -41.58
  • 13 901 сум
    -77.1
  • 168 сум
    -2.01
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 26 января 2018

Чирчиқ шаҳридаги ЙТҲда пиёда вафот этди

Тошкент вилояти ИИБ Тергов бошқармаси хабарига кўра, 25 январь куни соат тахминан 19:55да Чирчиқ шаҳрида ЙТҲ содир бўлган.

3733
0
Иллюстрация

Чирчиқ шаҳрида яшовчи, Эгамберди Шуҳратов ўзига тегишли “Ласетти” русумли автомашинасини Чирчиқ шаҳар, Абудулла Қодирий кўчаси бўйлаб бошқариб келаётиб, йўлнинг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтаётган рус миллатига мансуб, ёши тахминан 50-55 атрофида бўлган эркак кишини уриб юборади.

Оқибатда эса пиёда “бош мия суяклари синиши, кўкрак қафаси суяклари синиши” сингари тан жароҳатлар олганлиги сабабли шаҳар марказий шифохонасига олиб борилди.

Шифохонанинг жонлантириш бўлими кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай фуқаронинг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.

Ҳозирда ИИБ томонидан шахси номаълум эркак пиёдани шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Ҳолат юзасидан эса, шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят процессуал кодекс талаби ва тергов сири боис юқорида келтирилган исм-шариф ўзгартирилган.

3733
0