• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 20 января 2018

Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” клуби раҳбарияти билан учрашади

Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” клуби Академияси директори Хулио Ронко таклифига биноан расмий сафар билан Испанияга жўнаб кетди.

2334
0
the-uff.com

Сафардан кўзланган асосий мақсад “Реал Мадрид” академияси филиалини Тошкентда очиш, шунингдек, Испания футбол федерацияси раҳбарияти билан мураббийлар тайёрлаш ва болалар футболини ривожлантириш борасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини ўрнатишдан иборат. Бундан ташқари сафар давомида Испаниядаги бир қатор таниқли футбол мутахассислари билан учрашиб, фикр алмашиш белгиланган.

Шунингдек, Ўзбекистон Миллий Олимпия Қўмитаси ва Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов “Реал Мадрид” футбол клуби раҳбарияти томонидан 21 январь куни Ла лиганинг 20-туридан ўрин олган “Реал Мадрид”- “Депортиво” учрашувини бевосита “Сантьяго Бернабэу” стадионидаги президент ложасидан томоша қилишга таклиф этилган.

Ўзбекистон футбол федерацияси хабарига кўра, 23 январь куни эса Умид Аҳмаджонов Парижда Франция футбол федерацияси раҳбарияти билан ҳам учрашув ўтказиши режалаштирилган.

2334
0