• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 9 февраля 2018

Президент мактаб дастурига шаҳмат дарсини киритишни таклиф қилди

Шавкат Мирзиёев Олмазор туманига ташрифи давомида таълим соҳасида ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди.

2750
0
president.uz

Бундан ташқари, Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Олмазор тумани Қичқириқ канали бўйида маданият ва истироҳат боғи барпо этилиши режалаштирилган.

Шавкат Мирзиёевга мазкур парк лойиҳаси юзасидан маълумот берилди.

Боғда болалар ва спорт майдончалари, замонавий аттракционлар ташкил этилади. Абдулла Қодирий ва Чўлпон номидаги кутубхоналар, Нуронийлар маскани қурилади.

Президентимиз кутубхоналарнинг пойтахт мактаблари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш, Абдулла Қодирий ва Чўлпон ижодини ёшларга чуқурроқ ўргатиш зарурлигини таъкидлади.

Аҳолининг дам олиши учун қулайликларни ошириш, хусусан, Нуронийлар масканида чойхона ва аския маркази ташкил қилиш, яқин жойда поликлика барпо этиш бўйича кўрсатмалар берди.

Президентимиз Тошкент шаҳрида «Хавфсиз шаҳар» концепцияси асосида олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Давлатимиз раҳбари уйма-уй юриб, одамлар билан суҳбатлашиш, уларнинг муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш, иш ўринлари яратиш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш зарурлигини таъкидлади.

2750
0