Тошкент, Самарқанд, Жиззах Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, 11-13 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11 мартда кечаси 7-12о илиқ, кундузи 10-15о илиқ, 12-14 мартда кечаси 3-8о илиқ, кундузи 10-15о илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, 11 ва 14 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 12-13 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 11-12 мартда кечаси 2о совуқ-3о илиқ, кундузи 2-7о илиқ, 13-14 мартда кечаси 2-7о совуқ, кундузи 2-7о илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида эса 11 ва 14 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 12-13 мартда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезлик-да эсади, 11 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11 мартда 5-10о илиқ, 12-14 мартда 1-6о илиқ, кундузи 10-15о илиқ; Навоий вилоятининг шимолида 11-12 мартда кечаси 2о совуқ-3о илиқ, кундузи 2-7о илиқ, 13-14 мартда кечаси 2-7о совуқ, кундузи 2-7о илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 11-12 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 13-14 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 мартда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мум-кин. Ҳарорат кечаси 11 мартда 10-15о илиқ бўлади, 12-14 мартда 4-9о илиқгача аста-секин пасаяди, кундузи 11-12 мартда 15-20о илиқ, 13-14 мартда 17-22о илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 11-13 мартда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 14 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кеча-си 4-9о илиқ, кундузи 11 мартда 10-15о илиқ, 12-14 мартда 8-13о илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-12 мартда 1-6о илиқ бўлади, 13-14 мартда 3-8о совуқгача пасаяди, кундузи 11 мартда 4-9о илиқ бўлади, 12-14 мартда 2о совуқ-3о илиқгача пасаяди.