• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 19 сентября 2017

МБ: Тадбиркорлар чет эл валютасини чекловларсиз сотиб олишлари мумкин

Ўзбекистон Марказий банки юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар учун чет эл валютаcини сотиб олиш тартибини тушунтириб берди.

3961
0

Хабарда таъкидланишича, Президентнинг 2 сентябрдаги «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига кўра 2017 йил 5 сентябрдан:

Ўзбекистон Республикасининг юридик шахслари жорий халқаро операциялар (товар, иш ва хизматлар импорти, фойда репатриацияси, кредитларни қайтариш, хизмат сафари харажатларини тўлаш ва бошқа савдо характерига эга бўлмаган ўтказмалар) бўйича тўловларни амалга ошириш учун тижорат банкларида чет эл валютасини чекловсиз сотиб олишлари мумкин;

-истеъмол товарлари импорти билан шуғулланувчи юридик шахс ташкил этмасдан фаолият кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорларга чет эл валютасини жисмоний шахслар учун ўрнатилган тартибда, банклардаги ҳисобварақлар орқали сотиб олишга рухсат берилади (бунда сотиб олинган хорижий валюта мижознинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилади ва мижозга халқаро тўлов картаси тақдим этилади).

-Шу муносабат билан, юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар чет эл валютасини чекланмаган миқдорда сотиб олишлари ва ўз ихтиёрларига кўра сотиб олинган маблағларни жорий халқаро операциялар (товар ва хизматлар импорти ва б.) бўйича тўловларни амалга ошириш учун йўналтиришлари мумкин.

Бунда сотиб олинаётган чет эл валютаси учун тўлов якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан қуйидаги маблағлар ҳисобидан амалга оширилиши мумкин:

- якка тартибдаги тадбиркорнинг савдо тушуми;

- банкка топширилган нақд маблағлар.

Якка тартибдаги тадбиркорлар сотиб олинган валюта маблағларини қуйидаги йўллар билан чекловларсиз ишлатишлари мумкин:

- мамлакатдан ташқарида халқаро тўлов карталари орқали, шу жумладан банкоматлардан нақд хорижий валютани ечиб олиш йўли билан;

- тасдиқловчи ҳужжатлар асосида (инвойс ёки тўлов учун ҳисоб ёхуд импорт шартномаси ва б.) товарлар ва хизматлар импорти учун тўловни банк ўтказмаси орқали амалга ошириш.

3961
0