• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 22 февраля 2018

“Навбаҳор”ва “Бунёдкор” клублари 500 млн. сўм жаримага тортилди

“Навбаҳор-Лочинлари” клуби футболчиси Ойбек Қиличев бир йилга, “Бунёдкор” футболчиси Дилшод Аҳмадалиев бутунлай футболдан четлатилган эди.

2354
0
the-uff.com

Хабарингиз бор,  Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарори асосида “Навбаҳор-Лочинлари” футбол клуби футболчиси Ойбек Қиличев бир йил муддатга, “Бунёдкор” футбол клуби футболчиси Дилшод Аҳмадалиев эса бутунлай футболдан четлатилганди. Аммо шунга қарамай номлари юқорида тилга олинган футболчилар ўз клублари таркибида ўртоқлик ўйинида майдонга тушиб юргани маълум бўлди.

Ўзбекистон футбол федерацияси Ижроия қўмитаси Бюроси қарорларини бузганлиги учун Ижроқўм Бюросининг 2018 йил 21 февралдаги 6-сонли Қарорига кўра “Навбаҳор-Лочинлари” ҳамда “Бунёдкор” футбол клубларининг ҳар бирига  500 миллион сўм миқдорида жарима солинди.

Агар бундай ҳолат яна такрорланадиган бўлса, бундан-да қатъий жазолар қўлланилиши белгилаб қўйилди.

2354
0