Тадбир давомида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси, 2-қисми “а” бандида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун Навоий вилояти Хатирчи тумани ИИБ томонидан 2014 йилнинг 11 ноябрь кунидан буён қидирувда юрган фуқаро қўлга олинган.
1980 йилда туғилган Виктор Артём 2018 йил 23 январь куни Чирчиқ шаҳар ИИБ ЖҚБ бошлиғи ўринбосари Ш. Султонов, ЖҚБ бўлинма бошлиғи М. Мирзакаримов ва ЖҚБ катта тезкор вакил У. Жалилов томонидан Чирчиқ шаҳрида аниқланиб, ушланган.
Қўлга олинган қидирувдаги шахс Чирчиқ шаҳар ИИБ ВСҲга жойлаштирилган.
Тошкент вилояти ИИБ томонидан эса бу борада қидирув ташаббускори Навоий вилояти Хатирчи туман ИИБга хабар берилган.
Жиноят процессуал кодекс талаби ва тергов сири боис қидирувдаги шахснинг исм-шарифи ўзгартирилган.