• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 апреля 2018

Божхоначилар ноқонуний сақланган 16 калибрли патронларни аниқлашди

Бундан ташқари ўтказилган текширувлар натижасида фуқаронинг уйида 4 дона гильзалар, 80 дона жам, 87 дона пиж, 12 грамм порох, 143 дона дроблар борлиги ҳам аниқланди

3273
0

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими ходимлари бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумотлар асосида Қораўзак туманида ӯтказилган тадбир натижасида, фуқаро Б.К.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда ҳеч қандай тегишли ҳужжатлари бўлмаган 1 дона ов милтиғи, 12 дона 16 калибрли патронлар, 4 дона гильзалар, 80 дона жам, 87 дона пиж, 12 грамм порох, 143 дона дроблар борлиги аниқланди. Суриштирув-тергов ишлари давомида фуқаро Б.К. ушбу қурол-яроқларни марҳум отасидан мерос қолганлигини маълум қилган.

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан суд томонидан тегишли жазо чоралари қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 248-моддасига мувофиқ тегишли руҳсатномасиз ўқотар қурол, шунингдек ўқ-дорилар, портловчи моддалар ёки портлатиш қурилмалари тайёрлаш, олиш, олиб юриш, сақлаш, олиб ўтиш ёки жўнатиш жиноий жавобгарликка тортилишга сабаб бўлади. Модомики, шахс ушбу буюмларни ўз ихтиёри билан топширса, жавобгарликдан озод этилади.

3273
0