• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 26 марта 2018

Ўзбекистонда хорижлик тадбиркорни 2 млн.га яқин долларга “туширишди”

Ўзбекистонлик фуқаро ўзини тадбиркор дея таништириб, украиналик фуқарони 2 миллионга яқин АҚШ долларига яқин пул маблағлари ўзлаштириб юборди.

3684
0
UzNews.uz

2018 йилнинг 23 март куни Тошкент шаҳар ИИББга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 28 август куни Чилонзор 9-даҳа 12-уй 22-хонада яшовчи, 1972 йилда туғилган Б.Ахатов “Еlegant Trade Business” МЧЖ ташкил этиб ушбу МЧЖга қариндоши, 1984 йилда туғилган Ж.Раҳмоновни раҳбар этиб тайинлаб, 2017 йил 30 август куни Афсона кўчасида жойлашган офисида Украина Республикаси фуқароси, 1986 йилда туғилган Я.Пишак билан 2.000.000 АҚШ доллари миқдорида бўлган фармацевтика маҳсулотларини сотиб олиш бўйича шартнома тузган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, пулларни 90 кун ичида тўлиқ тўлаб беришни ваъада қилиб, 1.750.146 АҚШ долларига тенг дори-дармон ва фармацевтика маҳсулотларини олиб, пулни келишилган муддатда бермасдан, 2017 йил 18 декабрь куни ўз мажбуриятларини “Реgas meva biznes” МЧЖ раҳбари Х.С.Ядгаровга ўтказиб бериб, сотиб олинган фармацевтика маҳсулотларини сотиб савдодан тушган 1.750.000 АҚШ долларини “Рнаrm Produkt” МЧЖнинг қурилишига инвестиция тариқасида киритиб пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. Натижада Ж.Раҳмонов ушланган. Б.Ахатовни ушлаш чоралари кўрилган.

3684
0