• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 мая 2017

Президент “Аваза”да дам олаётган ўзбекистонлик болалар билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Туркманистонга амалий ташрифи давомида "Аваза" миллий сайёҳлик зонасининг "Камалак" болалар кўнгилочар боғида ўзбекистонлик болалар билан учрашди.

3567
0
Расм: ЎзА

2017 йилнинг май ойи бошида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг телефон орқали мулоқотида Туркманистон Президенти Каспий соҳилидаги болалар соғломлаштириш марказлари ўзбекистонлик болаларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган эди.

Ушбу таклифга биноан Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидан 100 нафар бола “Даянч” болалар соғломлаштириш марказига юборилди.

Шавкат Мирзиёев болалар билан дам олиш таассуротлари, туркманистонлик тенгдошлари билан дўстлик муносабатлари ҳақида суҳбатлашди, соғломлаштириш марказида яратилган шароитлар билан танишди. Болаларга совғалар берди.

Давлатимиз раҳбарининг Туркманистонга амалий ташрифи давом этмоқда.

3567
0