Тезкор тадбир давомида шу ҳудудда ҳаракатланаётган фуқаро Л.Н. қиймати салкам 1,6 млн. сўмлик 106 дона жами 53 литр пиво ичимликларини олиб кетаётган вақтда тўхтатиб қолинди.
Шу ҳудудда ўтказилган яна бир тезкор тадбир давомида фуқаро Қ.Ш. ҳам ноқонуний олиб кетаётган қиймати салкам 2,6 млн. сўмлик 4 турдаги 84 дона жами 73 литрдан ортиқ пиво ичимликларига тегишли биронта ҳам ҳужжатни божхоначиларга тақдим қила олмади.
Шу каби қонунбузарлардан яна бири М.Х. эса қиймати 2,7 млн сўмдан, ҳажми 78 литрдан ортиқ 3 турдаги 114 дона пиволарни олиб кетаётган вақтда тўхтатиб қолинди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабарига кўра, 2017 йил давомида ва 2018 йилнинг ўтган даври мобайнида Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 79 та божхона қоидабузарликлари натижасида қиймати 208 млн. сўмдан ортиқ бўлган салкам 10 минг литр спирт ва алкоголли ичимликларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.