• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 24 июня 2017

Шавкат Мирзиёев Покистон Президентига ҳамдардлик билдирди

Шавкат Мирзиёев Покистонда юз берган мудҳиш террорчилик хуружлари муносабати билан Покистон Ислом Республикаси Президенти Мамнун Ҳусайнга ҳамдардлик мактубини йўллади.

1161
0

“Покистоннинг Парачинар, Кветта ва Карачи шаҳарларида юз берган мудҳиш террорчилик хуружлари оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва оғир жароҳат олгани тўғрисидаги хабар бизни қаттиқ қайғуга солди.

Мазкур жирканч ҳодисаларнинг бутун ислом уммати учун муқаддас бўлган Рамазон ойида ва муборак Ийд-ал-Фитр айёми арафасида содир этилгани барчамизни ташвишга солади ва Ўзбекистон бундай ёвуз ҳатти-ҳаракатларни кескин қоралайди.

Ушбу мусибатли дамларда Сиз Жаноби Олийлари ва биродар Покистон халқига чуқур таъзия изҳор этиб, ҳалок бўлганлар ҳамда жароҳат олганларнинг оила аъзолари ва яқинларига самимий ҳамдардлик туйғуларимизни етказиб қўйишингизни сўраймиз”, - дейилган Президентимиз мактубида.

Портлашлар 23 июнь куни Покистоннинг Парачинар шаҳрида жойлашган бозорда айни одамлар гавжун бўлган вақтда содир бўлган. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 37 тага етган.

1161
0