Тошкент шаҳар ҳокимлиги бу борада камчилик ва хатоларга йўл қуйганларни, жавобгарликкача тортиш чоралари кўрилиши билан огоҳлантирмоқда.
Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокими пойтахтимиз аҳолисига ушбу тартибсизликларга уч кун ичида барҳам берилиши ва бундай ноқонуний ҳаракатларга чек қўйилишини шахсан ўзи назоратга олишини билдирди.
Бирор жойда дарахт кесилаётганда бефарқ бўлмаган шаҳримиз аҳолиси бунинг олдини олиш мақсадида Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ишонч телефонига 277-75-43 ёки Ички ишлар идораларига 233-72-33 қўнғироқ қилишлари сўралмоқда.