• 12 760 сум
    54.42
  • 14 705 сум
    0.46
  • 160 сум
    0.88
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 760 сум
    54.42
  • 14 705 сум
    0.46
  • 160 сум
    0.88
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Политика 16 сентября 2017

Нурсултон Назарбоев Ўзбекистонга етиб келди

Бугун, 16 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

2576
0
Ўзбекистон24

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди.

Эслатиб ўтамиз, олий даражадаги музокараларда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилиш, шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашиш режалаштирилган.

Музокаралар якунлари бўйича Тошкент шаҳрида икки мамлакат Президентларининг Қўшма баёноти, Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги кўп қиррали дўстона муносабатларни изчил ривожлантиришга қаратилган кўплаб ҳужжатлар имзоланади.

2576
0