• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 16 июня 2017

Шавкат Мирзиёев Учтепа туманига ташриф буюрди

Ўзбекистон Президенти 16 июнь куни Учтепа туманида бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнгилочар ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди.

2216
0

Ташрифдан мақсад жойларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан яқиндан танишишдир.

Президент туманга ташрифи давомида бунёд этилиши режалаштирилаётган кўнгилочар ва истироҳат боғи лойиҳаси билан танишди.

Олти гектарга яқин майдонга эга мазкур истироҳат боғида замонавий, хавфсиз, энергиятежамкор аттракционлар, болаларнинг интеллектуал салоҳиятини оширадиган ўйин қурилмалари, сузиш ҳавзаси, фаввора, китобхонлик учун махсус жой, скейт ва гуллар майдончалари, савдо шохобчалари, автомобиллар турадиган жой ва бошқа зарур инфратузилма иншоотлари қурилиши кўзда тутилган.

Президентимиз истироҳат боғи лойиҳасини янада мукаммалаштириш, унинг атрофида замонавий гипермаркет бунёд этиш, унда замонавий кинотеатр, кутубхона ва бошқа зарур дам олиш масканлари бўлиши, бунёдкорлик ишларида Жанубий Корея, Япония каби давлатлар тажрибасидан фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб, мутасаддиларга зарур кўрсатмалар берди.

2216
0