МТРК даги ишончли манбанинг айтишича, кеча 7 январь куни раиснинг биринчи ўринбосари Хайрулла Нуриддинов телеканаллар директорлари билан ўтган йиғилишда логотипларни ўзгартириш кераклиги борасида топшириқ берган.
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи рангларидан иборат бўлган, Ҳаракатлар стратегияси логотипига ўхшаш ушбу логотип нима мақсадда қўйилгани ва нима маъно англатиши борасида МТРК ҳозирча расмий бирорта ҳам расмий маълумот бергани йўқ. 10 йил аввал ўзгартирилган телеканаллар логотипи бошқаларига алмаштирилганини эса телеканалларни томоша қилиш жараёнида ҳам кузатишингиз мумкин.