Нигерия терма жамоасининг собиқ футболчиси ва ҳозирги кунда мураббийлик фаолияти билан шуғулланаётган Чима Мишель Онеке Самвел Бабаяннинг таклифига кўра Ўзбекистон миллий терма жамоасининг мураббийлар штабида иш бошлайди.
Ушбу мураббий миллий терма жамоани ЖЧ саралаш босқичига тайёрлаш учун таклиф этилган. Самвел Бабаяннинг янги ёрдамчиси футболчиларнинг жисмоний тайёргарлигига масъул бўлади.