Воқеа Суджук ҳудудида чўмилишга тақиқланган жойда содир бўлган. Бир қанча кишилар 12 ёшли бола билан дам олишга йўл олишган ва сафар давомида улар кириш тақиқланган Суджук оролига боришган. Болакай айланиб юрган пайтида сувга йиқилиб тушган.
Марҳумнинг дўстлари берган хабарга кўра, йигит болани қутқариш мақсадида сувга сакраган, бола қутқарилганидан кейит эса марҳум сув остига ғарқ бўлган. Марҳум Новороссийскга пул топиш мақсадида борган экан.
Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Ўзбекистон фуқароси Новороссийскда дам олаётган яна бир қизчани қутқарган. Йигитнинг ўлими юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.