• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 29 ноября 2017

Президент мансабдор шахсларнинг ўз ишларига бепарво муносабатда бўлаётганлигини айтди

28 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштириш ва иш самарадорлигини ошириш, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари ва бошқа мансабдор шахсларнинг шахсий масъулиятини кучайтириш билан боғлиқ масалалар муҳокамасига бағишланган йиғилиш ўтказилди.

2471
0
fb.com/Mirziyoyev

Шавкат Мирзиёев ўз сўзида кун тартибидаги масалага чуқур таҳлил асосида танқидий ёндашиб, аксарият раҳбарлар томонидан тартиб-интизом ва масъулиятнинг бўшаштириб юборилгани, улар ўз фаолиятини замон талаблари асосида ташкил эта олмаётгани, хизмат вазифасига лоқайдлик ва бепарволик билан муносабатда бўлаётгани каби ҳолатлар умумий натижадорликка салбий таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Президент қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратди.

Биринчидан, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани, мамлакат ҳудудларини ривожлантиришнинг энг муҳим ва долзарб масалаларини ҳал этишнинг шакллари ва усулларини тубдан ўзгартириш зарур.

Иккинчидан, жорий йил мобайнида вилоятлар, шаҳар ва қишлоқлардаги аҳолининг турли қатламлари билан ўтказилган мулоқотлар натижалари бўйича ҳар бир ҳудуд, ҳар бир оила, ҳар бир фуқаронинг ҳаётий муаммоларини ҳал қилишга янада кенг эътибор қаратиш керак.

Учинчидан, ўз зиммасидаги вазифаларни бажариш, зарур натижага эришишни таъминламагани учун турли бўғиндаги раҳбарларни алмаштириш, замонавий билим ва малакага эга бўлган, Ватанга садоқатли, фидойи ёшларга масъулиятли лавозимларни ишониб топширишни бугун ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда.

"Бизнинг саховатли заминимиз ер ости ва ер усти бойликларига, инсон ресурсларига, билимли ва юқори малакали кадрларга бой. Лекин, афсуски, биз мана шундай улкан салоҳиятимиздан унумли ва самарали фойдалана олмаяпмиз", - деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда Президентимиз жорий йилда амалга оширилган ишларни чуқур таҳлил қилиш асосида эришилган ютуқларни янада мустаҳкамлаш, йўл қўйилган камчиликларнинг такрорланмаслиги учун барча зарур чораларни кўриш, айни пайтда 2018 йилнинг биринчи чорагида бажариладиган аниқ вазифалар бўйича тегишли кўрсатма ва топшириқлар берди.

2471
0