• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 15 ноября 2017

Ўзбекистон ва Испания ТИВ раҳбарлари учрашишди

14 ноябрь куни Ўзбекистон ҳамда Испания ТИВ раҳбарлари Абдулазиз Камилов ва Альфонсо Дастис икки мамлакат ўртасида авиа қатнов тўғрисида битим ва халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида битим имзоладилар.

2587
0
instagram.com/mfauzbekistan

Имзолаш ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг Мадриддаги учрашуви доирасида амалга оширилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ТИВ матбуот хизмати.

Шунингдек, учрашувда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни чуқурлаштиришда истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор берган ҳолда, давлатлараро алоқаларнинг кўплаб масалалари батафсил муҳокама қилинди ҳамда “Ўзбекистон-Европа Иттифоқи”, “Марказий Осиё-Европа Иттифоқи” доирасидаги ўзаро ҳамкорлик кўриб чиқилди ва муҳим халқаро муаммолар тўғрисида фикр алмашилди.

Суҳбатда ўзаро товар айланишининг ўсиши, ишлаб чиқариш ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳар икки томон учун ҳам бирдек фойдали эканлигини инобатга олган ҳолда, Ўзбекистон ва Испания ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри бизнес алоқаларни ўрнатиш ва кенгайтириш учун дипломатик қўллаб-қувватлашга томонлар тайёр эканликлари тасдиқланди.

Шунингдек, учрашувда туризм соҳасидаги алоқаларни ривожлантириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Музокаралар якунига етгач, вазирлар Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида авиа қатнов тўғрисида битим ва Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Испания Қироллиги ҳукумати ўртасида халқаро автомобиль ташувлари тўғрисида битим имзоладилар.

2587
0