• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 ноября 2017

Самарқандлик Ўзбекистонга фоҳишалар ҳақидаги маълумотлар базасини олиб киришга уринди

"Самарқанд" халқаро аэропорти божхона пости ходимлари порнографик маҳсулотлар ва енгил табиятли аёлларнинг телефон рақамлари ҳақидаги маълумотлар базаси олиб кирилишини тўхтатди, деб хабар бермоқда ЎзР ДБҚ матбуот хизмати.

4620
0
varlamov.ru

Ўзбекистон Республикаси фуқароси, Самарқанд шаҳар “Боғимайдон” маҳалласида истиқомат қилувчи 34 ёшли Санатиллоев Муллабаходур Бахтиёр ўғли божхона назоратидан ўтиш вақтида божхона ходимларига оз миқдорда мавжуд Россия рубли ва украина гривналарини кўрсатган ҳолда шахсан ўзи томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларациясини тақдим этган.

Багаж текшируви давомида, декларацияда кўрсатилмаган иккита уяли телефон, нетбук, флеш-карта,қадоқланган уй анжомлари (блэндэр, мультиварка) ва бошқа товарлар мавжудлиги аниқланган.

Йўловчининг флеш-картаси ўрганилганидан сўнг, унда порнографик мазмунда саҳналаштирилган 3935 дона аёллар фотосуратлари қайд этилганлиги аниқланган. Бундан ташқари, фотосуратларга илова тариқасида Москвада фоҳишабозлик ёки мажбурий фоҳишабозлик билан шуғулланувчи аёлларнинг исм-шарифлари, телефон рақамлари ва яшаш манзиллари тўлиқ электрон маълумотлар базаси бириктирилган бўлган.

Фотосуратларнинг шакли ва матнларнинг таҳлили ушбу материалларни ўзига хос йўналишдаги журнал ва сайтларга жойлаштириш учун тайёрланганлигини кўрсатади. Шу билан бирга, мавжуд телефон рақамлар бўйича интернет тармоғидаги биринчи қидирувнинг ўзиёқ “Флирт” номли россия журнали тўғрисидаги маълумотни берди, унинг нашриётчиси Зяблицев Дмитрий Львович Москвада фоҳишабозлик билан шуғулланишни ташкил этиш ҳолати бўйича айбдор деб топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Санатиллоевга нисбатан маъмурий иш расмийлаштирилди, далилий ашёлар белгиланган тартибда олиб қўйилиб, материаллар ва экспертиза хулосалари суд органларига тақдим этилган.

Самарқанд тумани Маъмурий судининг 2017 йил 30 октябрдаги қарорига мувофиқ, Санатиллоев М.Б. Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 189 ва 227-22 моддаларида кўзда тутилган ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор деб топилган.

4620
0