• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 7 апреля 2018

Ўзбекистонлик чегарачилар қирғиз фуқаросини отиб қўйишди

34 ёшли қирғизистонлик фуқаро ўзига қарата отилган ўқ натижасида жароҳат олган ва маҳаллий шифохонада тиббий ёрдам кўрсатилганига қарамай вафот этгани айтилмоқда.

4391
0
Reuters

Бугун, 7 апрель куни Қирғизистон Республикаси Жалолобод вилояти Мамай Аксий тумани ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган маҳаллий аҳоли вакили 1984 йилда туғилган Ф.Мга ўзбекистонлик чегарачилар томонидан қуролли ҳаракат бўлгани айтилмоқда.

Хабарга кўра, фуқаро Қирғизистон ҳудудида бўлган ҳамда олган тан жароҳати сабабли Кербен шаҳридаги шифохоналардан бирида вафот этган.

Бу ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган бўлиб, воқеа жойи Жалолобод вилояти чегара хизмати терговчилари ҳамда ҳуқуқ тартибот идоралари вакиллари етиб боришган.

Қирғизистон Республикаси Давлат чегара хизмати хабарига кўра, айни пайтда Қирғизистон ва Ўзбекистон томони вакиллари учрашиб, ушбу ҳолатга аниқлик киритиб олиш ҳаракатларини бошлаб юборишди.

4391
0