Хоразм вилояти божхона бошқармасининг хабар беришича, фуқаро уйининг томорқасига 255 туп “кўкнор” гиёҳвандлик ўсимлигини экиб етиштирган.
Ўтказилган тадбир давомида фуқаронинг уйидан жами оғирлиги 107,84 грамм кўкнор гиёҳвандлик ўсимлиги уруғи ва оғирлиги 1,98 грамм кўкнор гиёҳвандлик ўсимлигининг қуритилган барглари борлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 270-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.