• 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 115 сум
    40.69
  • 14 261 сум
    41.86
  • 162 сум
    1.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 14 декабря 2017

Президент Ўзбекистоннинг мансабдор шахсларига жарималар жорий қилди

Президентнинг 13 декабрдаги фармонига биноан, келаси йилдан давлат солиқ хизмати ва бошқа молия органлари раҳбарларига нисбатан уларнинг маошларидан 30 фоиз миқдорида жарима санкциялари жорий этилмоқда.

3066
0

Ҳужжатга мувофиқ, 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб молия органлари ва давлат солиқ хизмати органлари раҳбарларига жавобгарлик ва рағбатлантириш чоралари кўрилади. Уларнинг лавозим маошларидан 30 фоиз миқдорида жарима санкцияларини қўллаш, шу жумладан:

-маҳаллий бюджет прогнози бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорда;

-маҳаллий бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги оширилгани учун 10 фоиз миқдорда;

-маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилмаганлиги учун 10 фоиз миқдорда.

Бундан ташқари, солиқ ва молия органлари раҳбарларини уларнинг лавозим маошларидан 50 фоизгача бўлган миқдорда мукофотлаш жорий этилмоқда, шу жумладан:

-маҳаллий бюджет даромадларининг тасдиқланган прогнозининг ижро этилгани учун 10 фоиз миқдорда;

-бюджетга тўловлар бўйича солиқ қарздорлиги қисқартирилгани учун 20 фоиз миқдорда;

-маҳаллий бюджет даромадларини ошириш резервларини аниқлаш бўйича ҳисоб-китоб кўрсаткичлари бажарилгани учун 20 фоиз миқдорда;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига 2018 йилнинг 1 январигача молия ва солиқ органлари раҳбарлари, мансабдор шахслари бюджетга тўловлар келиб тушишининг кўрсаткич прогнозлари бажарилгани ҳамда қўшимча даромадлар аниқлангани ва ундириб олингани учун рағбатлантириш ва моддий жавобгарлик тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга кўрсатма берилган.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан мана бу ерда танишишингиз мумкин.

3066
0