Жумладан, содир этилган жиноятлар муҳокамаси бўйича “Эшонгузар” ва “Ҳувайдо” маҳаллаларида тадбир ўтказилди.
Бу муҳокамада Шайхонтоҳур туманида 2018 йил 18 январь куни соат 17.00 да Ғайбуллаева Сайёра Саидовнага тегишли булган нархи 8 миллион сўмлик “Samsung-Galaxy-Note-8” телефонини ўғирлаб кетилиши мавзуси ўрганилган.
“Ҳувайдо” маҳалласи ҳудудида эса вояга етмаганлар иштирокида содир қилинган нархи 500$ АҚШ доллари қийматидаги “Samsung-S7” русумли телефонни талончилик йўли билан олиб қўйилиши муҳокама қилинган.
Шунингдек, “Шофайзи” ҳамда “Жарариқ” маҳаллаларида Тарғибот-ташвиқот йиғилишлари ўтказилди.
Тадбир давомида 3 та хонадон марказий қўриқловга олинди. 6 та объектларга видео камералар ўрнатилди.
Таълим муассасаларида ўтказилган давомат тадбири муҳокамалари эса 2-тиббиёт коллежи, Ислом Лицейи, 5-академик лицейи, Жаҳон Иқтисодиёти Академик Лицейи мисолида ўрганилди.
Туман худудидаги “Белтепа” ва “Ибн Сино-1” маҳаллаларида йўл-ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимлари, туман ИИБ ЖҚваУЖҚКБ ходимлари томонидан йўл-ҳаракати хавфсизлиги профилактикаси бўйича рейдлар ўтказилиб, рейдлар жараёнида мавзе ва маҳаллалар ҳудудида ҳайдовчиларнинг йўл-ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этишларини таъминлаш, автотранспорт воситалари шикастланган кузовларини рухсатсиз таъмирлаётган автоустахоналарни аниқлаш ва бартараф этиш чоралари кўрилди.
Текширувлар жараёнида 247 та автомашиналар, 2 та автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчаси, 3 та йўл белгилари носозлиги аниқланиб бартараф этилди. Йўл-ҳаракати хавфсизлигини бузган 32 та ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий баённомалар тузилди.
Бундан ташқари, “Қоратош”, “Хадра”, “Чакар”, “Камолон” маҳаллаларида жойлашган интернет-кафелар ва тунги кўнгилочар масканларда вояга етмаганларнинг бўлмасликлари бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шунингдек, Туман ҳудудидаги “Сузукота”, “Зангиота”, “Самарқанд Дарвоза” ва “Новза” маҳаллаларида турар ва нотурар-жой объектларида фуқароларнинг паспорт-виза тартиботи қоидаларига риоя этилишини таъминлашга қаратилган фильтрацион тадбирлар ўтказилди.
Тадбир давомида шубҳа уйғотганлиги ёки ҳуқуқбузарлик содир этганлиги учун жами 33 нафар фуқаролар МТПларга олиб келиниб, фотосуратлари ва бармоқ излари олинди.
Шулардан, ИИББ Реаблитация марказига 1 нафар, ВЕИҲЁКМга жойлаштирилганлар 2 нафар, 1 нафар шахс мажбурий равишда норкалогик шифохонага жойлаштирилди. 15 нафар фуқароларнинг эса ов қуроллари текширилди.
Профилактик хисобда турган ДЭО аъзоларидан 46 нафари билан ва 134 нафар мукаддам судланиб чиққан шахслар ва 147 нафар бошқа тоифадагилар билан жами 380 нафари билан профилактик суҳбатлар ўтказилди. 1 нафар маъмурий назорат қонуни таъсири остига тушувчи муқаддам судланган шахсларга нисбатан маъмурий назорат ўрнатиш бўйича судга ҳужжатлар тўпланди.
“Лабзак”, “Марказ-13”, “Коҳота”, “Жангоҳ” маҳалларида эса аҳоли ўртасида фоҳишалик, ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик билан боғлиқ иллатларнинг олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар ўтказилди.
Тасдиқланган “Ҳуқубузарликлар профилактикаси куни” режасига асосан кўрсатиб ўтилмаган маҳалларда “аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш”, “паспорт-виза тартиби”, “уйма-уй юриш”, “ўз уйингни ўзинг асра” ва бошқа профилактик ишлар амалга оширилган ва ҳозирда бу борадаги ишлар давом эттирилаётгани айтилмоқда.