• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 30 августа 2017

Тошкентда қидирувда бўлган жиноятчи қурол билан қўлга олинди

28 август куни ички ишлар идоралари ходимлари томонидан қидирувда бўлган эркак ёнидаги спорт сумкаси ичида бир дона пневматик милтиқ, икки дона ов пичоғи ва металлдан ясалган телескопик тўқмоқ (дубинка) билан қўлга олинди.

3261
0

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлар натижасида, у Тошкент шаҳри ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа вилоятларида бир қатор жиноятларни содир этганлиги учун қидирувда эканлиги аниқланган, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Жумладан, 12 август куни жиноятчи Мирзо-Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фуқародан босқинчилик йўли билан қиймати 2.000 АҚШ долларига тенг бўлган тилла буйимларни ўғирлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари (босқинчилик, яъни қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган нарсаларни ишлатиб, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб, ўзганинг мулкини талон-торож қилиш мақсадида ҳужум қилиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

3261
0