• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Экономика 18 мая 2017

Президент Сирдарёда соя етиштириб чиқариш ҳажмини кенгайтиришга кўрсатма берди

Президент Шавкат Мирзиёев  Мирзаобод туманидаги «Абдуғани Турдибоевич» кўп тармоқли фермер хўжалиги фаолияти билан танишди.

3290
0

2014 йилда ташкил этилган «Абдуғани Турдибоевич» кўп тармоқли фермер хўжалиги 34 гектар ер майдонига эга. Шундан 16 гектарида пахта, 15 гектарида ғалла, 3 гектарида соя етиштирилмоқда.

Соя етиштиришни кўпайтириш, уни шу ернинг ўзида қайта ишлаб, экспортга ҳам йўналтириш чораларини кўриш керак, деди Шавкат Мирзиёев. Соя экиш орқали ер унумдорлигини ошириш, соя агротехникаси бўйича мутахассислар тайёрлаш лозим.

Давлатимиз раҳбари шунингдек вилоятдаги боғдорчилик, чорвачилик ва паррандачиликни ривожлантириш лойиҳаларини ҳам кўздан кечирди. Лойиҳалар бўйича фикрларини билдириб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.

Президент шу ерда нуроний оқсоқоллар билан суҳбатлашди.

3290
0