• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 26 июня 2017

Абдулазиз Комилов Нидерландиянинг янги элчисини қабул қилди

2017 йилнинг 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Нидерландия Қироллигининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Регина Вероника Мария Жонс-Босни қабул қилди.

2944
0

Вазир Элчини мамлакатимизда дипломатик миссиясини бошлагани билан табриклади ҳамда юқори ва масъулиятли лавозимда омад тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Нидерландия алоқаларини янада ривожлантириш истиқболлари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Музокаралар чоғида сиёсий соҳада ҳамкорликни чуқурлаштириш, икки давлат ишбилармон доиралари, туризм бизнеси, илм-фан, таълим, маданият ва санъат вакиллари ўртасида тўғридан-тўғри ва ўзаро манфаатли алоқаларни фаоллаштиришдан томонлар манфаатдор эканлиги қайд этилди.

Учрашувда икки томон кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

2944
0