Тошкент сейсмостанциясида UzNews.uz мухбирига берилган хабарга кўра, Тошкентда ерости силкинишининг кучи 2 баллдан кам бўлган.
Зилзила маркази Тошкент шаҳридан 535 км жануби-шарқда, Афғонистон ҳудудида жойлашган. Эпимарказда зилзила магнитудаси 5,7 баллга тенг бўлган. Ўзбекистоннинг бошқа вилоятларида сейсмо фаоллик кузатилмаган.