Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизматининг хабар беришича, Гетманский Александр ошхона пичоғи билан фуқаро Миронов Владимирга оғир тан жароҳатлари етказган.
Натижада жабрланувчи еттинчи сонли шаҳар клиник шифохонасига олиб борилиб, унга "қорин олд девори бўшлиғига кирган, жигарни шикастлаган санчилиб-кесилган жароҳати, постгеморрагик шок” ташхиси қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 104-моддаси 2-қисми “е” банди (безорилик оқибатида, қасддан баданга оғир шикаст етказиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.