• 12 482 сум
    69.4
  • 14 541 сум
    154.08
  • 155 сум
    0.95
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 482 сум
    69.4
  • 14 541 сум
    154.08
  • 155 сум
    0.95
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 17 марта 2018

Комилжон Алламжонов Президентнинг Самарқандга ташрифига изоҳ берди

Президент Матбуот котиби Комилжон Алламжоновга кўра, Президентнинг бугунги ташрифидан кўзланган асосий мақсад, ҳар бир масаланинг ичига кириш, топшириқлар бериб, унинг ижросини назорат қилишдир. 

4031
0
fb.com/k.allamjonov

Таъкидлаш керакки, топшириқ бериб унинг ижросини назорат қилиш аслида бу – Шавкат Мирзиёевнинг ўзига хос иш услубидир.

Шунингдек, Комилжон Алламжонов Президентимиз ўтган йили мамлакатимизнинг барча ҳудудларига бориб, қўшимча имкониятларни ишга солиш бўйича кўплаб вазифалар белгилаб берганликлари, жорий йилда яна шу ҳудудларга сафар қилиб, топшириқлар қандай бажарилганини кўздан кечиришларини қўшича қилган.

“Мен нимага жойларда ўзим юрибман, ҳамма масалалар билан ўзим шуғулланяпман? Чунки, иқтисодиётимизни тўғрилаб олишимиз керак, одамларни иш билан таъминлашимиз, оилаларга даромад манбаи яратиб беришимиз керак”, деган эди Шавкат Мирзиёев шундай сафарларнинг бирида.

Дарҳақиқат, Давлатимиз раҳбари бугун Самарқандга айнан мана шу сабабларга кўра, Самарқандга келди. Ҳар доимгидек, ташрифнинг биринчи куни Шавкат Мирзиёев асосан туманларда бўлиб, кечга яқин вилоят фаоллари ва мутасадди раҳбарлар иштирокида йиғилиш ўтказадилар.

4031
0