Наманган вилоятининг Норин туманида 5 март куни соат 14.00ларда “Тошлоқ гранд” фермер хўжалиги боғида ёлланиб ишлаётган Учқўрғон тумани Шаҳрихончек маҳалласида яшовчи, 1996 йилда туғилган Б Холмирзаевани тўлғоқи тутиб қолиши оқибатида, боғдаги ҳожатхонада қиз бола чақалоқни туғиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида, ҳожатхонага ташлаб юборган.
Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, чақалоқ йиғисини эшитган шу боғ ишчиси А.Тўлашев чақалоқни қутқариб қолган. Чақалоқ туман марказий туғруқхонасига ётқизилган.