UzNews.uz мухбирига Шайхонтоҳур тумани ИИБда берилган хабарга кўра, 4 нафар номаълум шахслар жабрланувчилар уйига кириб, пичоқ билан таҳдид қилган ҳолда, оила аъзолари оёқ-қўлларини боғлаб, юз қисмларига жароҳат етказиб, Тошкент Халқаро Вестминстер университети талабасининг тадбиркор отасига тегишли 25 000 АҚШ долларини ўғирлаб кетишган. Шунингдек, талабанинг онасига тегишли бўлган баҳоси 4 млн. сўмлик уяли алоқа воситасини ҳамда паспортини ҳам ўғирлашган. Жиноятчилар беркинишнинг уддасидан чиқишган.
Маълумотларга кўра, воқеа жойида кузатув камералари бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 164-модда 4-қисм "а" банди билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.