• 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 963 сум
    50.85
  • 13 971 сум
    97.5
  • 155 сум
    1.96
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 24 сентября 2017

Татаристон Президенти Ўзбекистонга келди

Татаристон Президенти Рустам Миннихонов 23 сентябрь куни Самарқандга келди. 

2797
0
gazprom.ru

Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Туробжон Жўраев кутиб олди.

Татаристон Республикаси Президенти Рустам Миннихонов 24 сентябрь куни Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилади. Самарқанднинг диққатга сазовор жойлари, тарихий обидалари билан танишади.

Куннинг иккинчи ярмида меҳмон Тошкентга келади. Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида мамлакатимизда истиқомат қилаётган татар миллатига мансуб юртдошларимиз билан учрашади, Татаристон санъат усталари иштирокидаги концерт дастурини томоша қилади.

Ташрифнинг асосий воқеалари 25 сентябрга мўлжалланган. Татаристон раҳбари буюк давлат ва сиёсат арбоби, мустақил Ўзбекистон асосчиси Ислом Каримов ҳайкали пойига гул қўяди.

Татаристон раҳбари сайтида хабар қилинишича, Рустам Миннихоновнинг 25 сентябрь куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Абдулла Арипов билан учрашиши режалаштирилган.

Шу куни Рустам Миннихонов пойтахтимиздаги Халқаро ҳамкорлик марказида ташкил этиладиган Ўзбекистон – Татаристон ишбилармон доиралари вакиллари қўшма бизнес-форумида қатнашади.

Татаристон Президенти мамлакатимизнинг турли вазирлик ва идораларида учрашувлар ўтказади, пойтахтимизнинг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилади.

2797
0