Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки мижозлари энди банкоматлардан 200 минг сўмгача бўлган пул маблағларини ҳеч қандай комиссия тўловисиз ечиб олишлари мумкин.
Шунингдек, Ипотека банки ҳам ўз мижозлари учун қулайлик яратиш мақсадида, банкомотлардан 200 минг сўм пул ечиш имкониятини йўлга қўйди. Масалани ўрганиш жараёнида эса айнан Ипотека банки мижози 400 минг сўм пул маблағларини банкомат орқали нақдлаштириб олишга муваффақ бўлганига ҳам дуч келдик.
Бундан ташқари Қишлоқ қурилиш банки ҳам пластикдан банкомат орқали пул нақдлаштириб олиш бўйича ўзгариш қилди ва энди мижозлар 200 минг сўм нақдлаштириш имконига эгалар.
Қолган банклар эса пластикдан банкомат орқали пул ечиб олишдаги чекловни ўзгартиришгани йўқ.