Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 14 апрель куни соат тахминан 20.00 да, “Дам” қишлоғида яшовчи, Чироқчи туман Тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам бўлими санитари, 1994 й.т. Ж.Қўлдошев шу қишлоқ ҳудудида ўзаро жанжал оқибатида ҳамқишлоғи, ўрта мактаб ўқувчиси 2004 й.т. Қ.Валиевни танасининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.
Олган тан жароҳатлари натижасида Қ.Валиев воқеа жойининг ўзида вафот этган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, Ж.Қўлдошев қўлга олинган.