• 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 998 сум
    18.19
  • 13 968 сум
    66.7
  • 167 сум
    -0.21
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Политика 23 августа 2017

Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосарини қабул қилди

Бугун, 23 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси ҳукумати Раисининг биринчи ўринбосари Игорь Шуваловни қабул қилди.

3210
0
ЎзР Президентининг матбуот хизмати

Учрашув доирасида давлатимиз раҳбари Игорь Шуваловни Иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўшма ҳукуматлараро комиссиянинг Россия томонидан раиси этиб тайинлангани билан табриклади.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида амалий ҳамкорликни ривожлантириш, шунингдек, юқори технологияли соҳалардаги инвестицион лойиҳалар ва янги истиқболли дастурлар ижросини жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Игорь Шувалов самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин ва ҳукумати Раиси Дмитрий Медведевнинг салом ва эзгу тилакларини изҳор этди.

Ҳукумат Раисининг биринчи ўринбосари Россия Федерацияси Ўзбекистон Республикаси билан кенг кўламли ҳамкорликни бундан буён ҳам стратегик шериклик ва иттифоқчилик руҳида ривожлантириб, мустаҳкамлаб боришга тайёр эканини таъкидлади.

3210
0